Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолайди

© Sputnik / Алексей ПановОбмен папками с документами
Обмен папками с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, саноат, кооперация ва техника етказиб бериш соҳларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Минскда 20 декабрь куни Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиясининг 5-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Беларусь ТИВ матбуот котиби Дмитрий Мирончик маълум қилди, деб хабар берди БЕЛТА.

Ўзбекистон ва Беларус икки томонлама ҳужжатлар бўйича фикр алмашди

Йиғилишда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, саноат, кооперация ва техника етказиб бериш соҳларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади. Қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларига, икки давлат вилоятлари ва ишбилармон доиралари йўналишида ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

"Тадбир якунларига кўра ҳукуматлараро комиссия йиғилиши баённомаси ва Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўртасида 2017-2018 йилларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича йўл харитаси – чора-тадбирлар дастури имзоланиши режалаштирилга", — деди Дмитрий Мирончик.

Ўзбекистон делегацияси ташриф дастуридан шунингдек, Беларусдаги қатор машинасозлик корхоналарига сафар қилиш, мамлакат давлат бошқарув органлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

ТИВ вакили жорий йилда Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳажми ўсганини қайд этди. Маълумотларга кўра, 2017 йил январь-октябрь ойларида икки томонлама товар алмашиш ҳажми 97,4 млн долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга кўпроқ демакдир.

Янгиликлар лентаси
0