Сергелида йирик инновацион автодром қурилиши якунига етмоқда

© uz24.uzВ Сергели открывается инновационный автодром
В Сергели открывается инновационный автодром - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажмуа 2018 йил 1 январдан иш бошлайди

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Пойтахтнинг Сергели туманида Avtotest ўқув-методик мажмуаси қуриб битказилмоқда, деб хабар берди uz24.uz.

Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун мажбурий ўқув курслари нархи эълон қилинди

Хабарда айтилишича, ҳар қандай об-ҳаво шароитларига, масалан, ёмғир, қор, яхмалак шароитига мослашган тизимли инновацион автодром мажмуанинг ўзига хос жиҳатидир. Бу ерда ҳайдовчилар турли шароитларда машина бошқариш бўйича билимларни ўзлаштиради. 3 гектар майдонга эга мажмуада, шунингдек, маъмурият ва ўз ичига 14 та аудиторияни олган ўқув биноси, тест синовларини ўтказиш учун компьютер зали ўрин олган.

"Мажмуа ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш мақсадида замонавий ускуналар билан таъминланади, ҳозирги кунда Ўзбекистонда уларнинг муқобили йўқ", дейилади хабарда.

Мажмуа 2018 йил 1 январдан иш бошлайди. Айни пайтда ўқув курсларига қабуллар Миробод, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманларидаги марказларда бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, ҳайдовчиларнинг малака ошириш марказлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам очилишга тайёрланяпти.

 

Янгиликлар лентаси
0