Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун мажбурий ўқув курслари нархи эълон қилинди

CC0 / pixabay / Водитель за рулем автомобиля
Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Курслар кунига уч соатгача бўлиб, фақат бир ҳафта давом этади. Ўқитиш қиймати - энг кам иш ҳақининг икки баробарига тенг

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Автомобиль ҳайдовчилари малакасини ошириш бўйича махсус ҳуқуққа эга бўлган "Avtotest" компанияси ўз режалари ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Водительское удостоверение Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш учун тўловнинг янги миқдорлари тасдиқланди

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 январидан юридик шахслар автотранспорт воситаларини бошқарувчи шахслар малакасини ошириш тартиби, "Avtotest Report" МЧЖ ўқув мажмуасини Ўзбекистон Республикасида ушбу малакани ошириш фаолиятини амалга ошириш бўйича махсус ҳуқуққа эга компания сифатида белгилаган ҳолда жорий этиш лозимлиги ҳақида қарор қабул қилинди.

Avtotest вакиллари бу борада ўз режалари билан таништиришди. Маълум қилинишича, ишлаб чиқувчилар курсларни сиғимли ва максимал самарали қилишган. Курслар кунига уч соатгача бўлиб, фақат бир ҳафта давом этади. Ўқитиш қиймати ҳам мақбул — энг кам иш ҳақининг икки баробари (299 минг 550 сўм)га тенг.

Машғулотларда курслар учун махсус ишлаб чиқилган Avtotest 3.0 дастуридан ҳамда мультимедиа воситаларидан фаол фойдаланилади.

Avtotest марказларни яратиш ва ривожлантиришга 25 миллиарддан ортиқ сўм йўналтиради. Бу марказлар ўқитишнинг инновацион услубларини жорий этиш учун замонавий қурилмалар билан жиҳозланади, улар ҳозирда Ўзбекистонда аналогларга эга эмас. Марказларда мингтадан ортиқ иш ўринлари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари иштирокида 972та ЙТҲ юз берган. Оқибатда 1500дан ортиқ киши жароҳатланган, 357 киши ҳаётдан кўз юмган.

Янгиликлар лентаси
0