ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди Telegramда террорчилик уюшмаларидан бири жангарилари ҳақида видео роликни тарқатган фуқаро Шерзод Сувоновга 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жиноий жазо чорасини тайинлади, деб хабар қилди РИА Новости маҳаллий ОАВларига таянган ҳолда.
Telegramда каналларидан бирида жойлаштирилган жангарилар ҳақида видео роликни Сувонов ўзининг танишига юборади. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг "жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш ёки намойиш қилиш" банди бўйича айблов эълон қилинган.
Суд Ёшлар иттифоқининг илтимосномаси ва ижобий тавсифномаси, шунингдек судланувчи ўз айбига иқрор бўлганини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазо чораси 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жиноий жазо чорасига алмаштирилди.
2016 йил апрел ойида Ўзбекистон Жиноят Кодексига жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни ОАВ ва интернетда тарқатиш жиноятини содир этиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазо чора қўлланилиши тариқасида ўзгартиришлар киритилди.