ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон бизнес-тузилмалари ўртасида савдо-инвестицион учрашув бўлиб ўтмоқда.
Учрашув Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ташкиллаштирилган.
Учрашувда 200дан ортиқ ўзбек ва қирғиз тадбиркорлари иштирок этишмоқда. Агросаноат мажмуаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, енгил саноат, қурилиш ва IT-соҳалари учрашувнинг асосий мавзуси бўлади.
Учрашувнинг биринчи қисми якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Тадбирнинг иккинчи қисмида секторлар бўйича иш олиб борилади ва икки мамлакат бизнес вакилларининг алоҳида учрашувлари бўлиб ўтади. Шунингдек, тадбир майдончасида ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.