Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келди

Oбуна бўлиш
Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков 13 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Ўзбекистонга ташрифи давомида нималарни муҳокама қилади

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири А.Арипов кутиб олди.

Хабарда айтилишича, олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегараолди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0