Жээнбеков Ўзбекистонга ташрифи давомида нималарни муҳокама қилади

© © Пресс-служба правительства / Сабыр АильчиевПремьер-министр Сооронбай Жээнбеков
Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркорлари ўзаро учрашув ўтказишади ҳамда Қирғизистонда автомобиль ва маиший техника йиғиш бўйича заводлар қурилиши масаласини муҳокама қилишади

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти девони ташқи сиёсат бўлими мудири Айзада Субакожоевага таяниб Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Сооронбай Жээнбеков официально вступил в должность главы Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон янги президенти Жеенбеков Ўзбекистонга келади

Жээнбеков Ўзбекистонда 13-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан бўлади. Ташриф давомида молия, фан ва божхона соҳаларидаги ҳамкорлик жиҳатлари муҳокама қилинади ҳамда томонлар тегишли ҳужжатларни имзолайди, деган Субакожоева.

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркорлари ўзаро учрашув ўтказишади ҳамда Қирғизистонда автомобиль ва маиший техника йиғиш бўйича заводлар қурилиши масаласини муҳокама қилишади.

Хабарда айтилишича, қирғиз-ўзбек чегаралари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмаган.

Янгиликлар лентаси
0