ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. "Агарда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа соҳалари ҳақида гапирадиган бўлсак, ўтган давр мобайнида қайта ташкил этиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди, деди у.
Гришиннинг айтишича, иқтисодиётнинг муваффақиятли ривожланаётганлигини кўрсатувчи мисоллардан бири қишлоқ хўжалиги бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлар билан нафақат ўзини таъминлаяпти, балки фаол экспорт ҳам қилмоқда.
"Машинасозлик ва бошқа соҳалардаги ютуқлар анчагина салмоқли, инқирозга қарамасдан ЯИМ ҳар йили ўсмоқда. Биз сизлардан иқтисодиётни ривожлантириш борасида ўзлаштиришимиз керак бўлган жиҳатлар бор деб ҳисоблайман", — деди у.
Гришиннинг сўзларига кўра, ҳозирда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Ўзбекистоннинг иқтисодий тажрибасини ўрганмоқда, университетнинг Ўзбекистондаги филиали эса собиқ совет ҳудудидаги энг йирик филиаллардан ҳисобланади.