ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Иқтисодий ҳамкорлик – Россия-Ўзбекистон муносабатларидаги энг истиқболли соҳалардан бири. Бу ҳақда "Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлигида бўлиб ўтган "Россия ва Ўзбекистон: стратегик шерикликнинг 25 йили" каталоги тақдимотида Шимол-Жануб сиёсатшунослик маркази директори ўринбосари Александр Гушчин.
Унинг сўзларига кўра, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик билан бирга иқтисодий муносабатларни ривожлантириш Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.
"Ўзбекистон иқтисодиётининг кўп қиррали эканлиги ҳам фойдали қазилмалар қазишда, ҳам автомобиль ишлаб чиқаришда, ҳам цемент ишлаб чиқаришда акс этади. Бу ва бошқа кўплаб соҳалар Россияда катта қизиқиш уйғотади", — деди Гушчин.
Экспертнинг фикрича, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик билан бирга айнан иқтисодий ҳамкорликда икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш мумкин.