ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Душанба куни Нью-Йорк шаҳрида юз берган теракт АҚШ конгресси томонидан ислоҳотлар қабул қилиниши зарурлигини кўрсатди, шу жумладан, америкаликлар ҳимояси учун, иммиграция соҳасида ҳам, деб баёнот қилди президент Дональд Трамп.
Улла АҚШга иммиграция визаси орқали 2011 йилнинг 21 февралида кириб келган.
"Бугун Нью-Йорк шаҳрида оммавий қотилликни содир этишга уриниш — сўнгги икки ой давомида Нью-Йоркда амалга оширилган иккинчи террорчилик ҳужумидир. Бу яна бир маротаба америка халқи ҳимояси учун конгресс томонидан қонунчилик ислоҳотларини амалга ошириш заруратини кўрсатди", — дейилган Трамп баёнотида.
АҚШ раҳбари таъкидига кўра, жиноятчи мамлакатга оилавий иммиграция орқали кириб келган. "Бу эса миллий хавфсизликка мутлақо номутаносибдир", қўшимча қилади у.
"Конгресс занжирли миграцияни тўхтатмоғи зарур. Конгресс менинг маъмуриятим томонидан билдирилган — ички хавфсизликни кучайтириш, хусусан, иммиграция ва чегара ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари сонини кўпайтириш бўйича билдирилган таклифларга асосан ҳаракат қилмоғи лозим. Бизнинг иммиграция тизимимизда фирибгарлик ва суиистеъмол қилиш ҳолатлари тўхтатилиши керак. Бу зарарли тизим Америка иқтисоди ва хавфсизлигига етказаётган энг катта зиён аллақачон юзага қалқди",- дейди Трамп.