ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Портлаш Манхеттендаги транспорт станциясида юз берган. Ҳодисада бир нафар эркак жабрланган, деб хабар берди WTVR.
Нашр хабарига кўра, гумондор метро станциясига қўлбола бомба билан киришга уринган, аммо у тўхтатиб қолинган. Портлашни гумондор амалга оширганми ёхуд ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари — номаълумлигича қолмоқда.
🚨#ÚLTIMAHORA La policía investiga una explosión en #NuevaYork en una terminal de autobús de Manhattan, cerca de Times Square #NewYork pic.twitter.com/PU71RrwFOq
— Puebla On Line (@Pueblaonline) 11 декабря 2017 г.
АҚШ президенти Дональд Трамп портлаш юз берганидан хабардор этилган, деб ёзади РИА Новости.
Сўнгги хабарларга кўра, қўлбола бомбани ишга туширган шахснинг исм-шарифи Акайед Улла эканлиги маълум бўлди.