ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Муллабаҳодир Санатиллоевнинг багажидан 3935 дона беҳаё аёллар суратлари аниқланди, деб хабар қилган СТВ нашри.
Бир қанча вақт давом этган айтишувдан сўнг, фуқаронинг багажи кўрикдан ўтказилган ва оқибатда багажда декларацияда кўрсатилмаган 2 дона уяли алоқа аппарати, нетбук, флешкарта, хўжалик техникаси (блендер ва мультиварка) ва бошқа товарлар борлиги аниқланган.
Флешкарта текшируви эса фуқаро нега ўзини нега ғалати тутганлигига ойдинлик киритди, деб ёзади нашр.
Маълум бўлишича, флешкада 3935 дона беҳаё аёллар сурати борлиги аниқланган. Бундан ташқари, фотосуратларга Россияда яшовчи ва фоҳишалик билан шуғулланувчи ёки шунга мажбур қилинган аёлларнинг исмлари, телефон рақамлари, яшаш жойлари ёзилган маълумотлар базаси ҳам бириктирилган.
Фотосуратлар формати улар порнографияга оид сайтлар ва журналларда чоп этиш учун тайёрланганидан далолат беради, деб хулоса қилинган нашрда.
Ҳуқуқбузар Санатиллоев Самарқанд тумани Маъмурий суди қарори билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилган ва унга энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима солинган. Санатиллоевга тегишли умумий миқдори 4 млн 754 минг сўмлик товар давлат фойдасига мусодара этилган.