ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси бошқармаси бошлиғи Бобир Деҳқонов тўсатдан вафот этган 3 опа-сингил ўлими бўйича суд-тиббий экспертизаси натижаларини эълон қилди, деб хабар берди UzNews.
"Бобир Деҳқоновнинг таъкидлашича, тергов давомида бу дорихона ходимининг хатоси бўлганми ёки даволовчи шифокорнинг хато ташхиси бўлганми аниқланади", — деб езади нашр.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир оиланинг 7, 6 ва 4 яшар қизлари 8 ноябрь куни Тошкентда вафот этишган эди. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.