ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Москва вилояти суди Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган 8 нафар фуқарони гиёҳванд моддалар сотишда айбдор деб топди, улардан 85 килограмм героин мусодара қилинди, деб хабар берди Россия бош прокуратураси.
"Бу шахслар алоҳида жиноят иши очилган шериклари билан биргаликда Москва вилоятида героин сотиш мақсадида жиноий гуруҳ тузган. Гуруҳ фаолиятига 2014 йилда чек қўйилган. Улардан 85 килограмм героин мусодара қилинган", — дейилади хабарда.
Прокуратуранинг билдиришича, гиёҳванд модда махсус яширин жойларга қўйиш орқали сотилган, доимий мижозларга эса турли кўринишда чегирмалар берилган.
Суд уларни Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топди ва иштироки даражасига қараб 7 йилдан 18 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилди.