QR-код Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида 12 тилда маълумот беради

Oбуна бўлиш
Шу билан бирга фойдаланувчиларга нафақат сайёҳлик объектлари ҳақида, балки энг яқин меҳмонхоналар, ресторанлар, санъат галереялари ва бошқа архитектура ҳамда тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳам маълумот берилади

ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. 6 декабр куни Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда "Tehno Dargoh" МЧЖ ўртасида уч томонлама келишув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Ташкентское море или притягательный Чарвак - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор "Чорвоқ" эркин туристик зонаси ташкил этилади

Ушбу меморандумга кўра Ўзбекистоннинг SMART туризм мамлакати сифатида халқаро туризм бозоридаги имижини ошириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш учун IT-технологияларидан фаол фойдаланиш мақсадида томонлар "VERUM QR" қўшма лойиҳасини амалга оширишнинг амалий босқичини бошлади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда жаҳонда SMART туризм концепцияси ривожланиб бормоқда, Ўзбекистонда эса бу технология илк бора QR-кодлар ёрдамида сайёҳларга тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида сайёҳ QR код тасвирига ишора қилган ҳолда бир неча сониядан сўнг ўз смартфонига 12 та тилда осон ва қулай кўринишда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги барча маълумотни қабул қилиб олади.

Шу билан бирга фойдаланувчиларга нафақат сайёҳлик объектлари ҳақида, балки энг яқин меҳмонхоналар, ресторанлар, санъат галереялари ва бошқа архитектура ҳамда тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

Ўзбекистонда туризм масалалари бўйича "қайноқ линия" ишга тушди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Tehno Dargoh" масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида амалга оширилган дастлабки иш натижалари Хива шаҳрида синов тарзида ишга туширилган эди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" МАК ва "Ўзбекистон темир йўллари" АК билан самолёт ёки поезд жўнашидан 24 соат олдин интернет орқали электрон чипталар ҳамда электрон рўйхатдан ўтиш платформасини жорий этиш борасида ҳам иш олиб бормоқда.

Қўмита ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи томонларни ҳамкорлик қилишга чақирди ва Ўзбекистонда шу каби лойиҳаларни ҳамкор сифатида амалга ошириш учун тайёрлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0