ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида икки давлат ўртасида қўшма ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди:
— Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро баённома;
— Термез-Ҳайратон кўпригини муҳофаза қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
— "Мозори Шариф-Ҳирот" темир йўлини молиялаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
— "Қуввати 500 КВт бўлган "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линиясини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
— Юкларни транзит ташиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
— Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида давлатлараро шартнома;
— Давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисида ҳукуматлараро битим;
— Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
— Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Афғонистон Олий таълим вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битим;
— Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро англашув меморандуми;
— Сертификатлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битим;
— "Ўзбекэнерго" АЖ ва Афғонистон энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ўртасида англашув меморандуми;
— Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-саноат палаталари ўртасида англашув меморандуми;
— Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида ҳукуматлараро битим.
Шунингдек, Кўксаройдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон президентларининг Қўшма баёноти имзоланди.
Ушбу имзоланган ҳужжатларнинг ижроси шахсан икки давлат президентлари назоратида бўлади.