Мирзиёев Ашраф Ғанини "катта биродарим", деб атади

© Официальный веб-сайт Президента Республики УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Афганистана Ашраф Гани
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўксаройда Афғонистон ва Ўзбекистон президентларининг ОАВ вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев тадбир давомида Ашраф Ғанини "Катта биродарим", деб атади

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкентдаги "Кўксарой" қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон президентларининг қўшма баёнотлари ўта самимий руҳда кечди. Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёев тадбир давомида бир-бирларига бир неча маротаба "биродарим" дея мурожаат қилдилар.

Президент Исламской Республики Афганистан Ашраф Гани Ахмадзай - Sputnik Ўзбекистон
Ашраф Ғани 400 йилдан кейин одамлар ўзи ва Мирзиёев ҳақида нималар дейишини айтди
Афғонистон президенти ўз нутқи давомида Мирзиёев томонидан Афғонистон бўйича билдирилаётган ташаббусларни эътироф этди ва бугунги учрашув давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда пойдевор ясаганини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти ўз навбатида Ашраф Ғанига, унинг юзида бутун афғон халқига юксак ҳурматини намойиш этди ва Афғонистон раҳбарини "катта биродарим", дея эъзозлади.

"Катта биродарим билан катта режалар қилдик. Икки президент-биродарлар кўп нарсаларга қодирлигимизни амалда кўрсатамиз", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабр куни Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Афғонистон орасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати
Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузиш, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам, Сурхон — Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф — Шибирғон — Маймана — Ҳирот темир йўлини барпо этиш, юк ташиш, божхона соҳасидаги алоқалар тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Мирзиёев Афғонистон билан боғлиқ келгуси режалар ҳақида гапирар экан, "биринчи галдаги вазифамиз Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий-ижтимоий жараёнларга қўшилиши учун ҳар томонлама кўмаклашишдан иборат", деди.

Ўзбекистон президенти бу жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистонда тинч тараққиётни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига уйғун ва ҳамоҳанг эканлигини алоҳида қайд этди.

Мирзиёев Ўзбекистон бундан буён ҳам қўшни Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан тиклаш, унинг транспорт ва энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, миллий кадрларини тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0