Тошкентда янги қуриладиган масжид учун биринчи ғишт қўйилди

© Управление мусульман УзбекистанаНовое здание мечети "Валихужа угли Норхужа"
Новое здание мечети Валихужа угли Норхужа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 2 декабрь куни "Валихўжа ўғли Норхўжа" жоме масжидининг янгидан қурилиши режалаштирилган биноси учун биринчи ғишт қўйилди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Файзиобод маҳалласида жойлашган "Валихўжа ўғли Норхўжа" жоме масжидининг қайта қурилиши бошланди, деб хабар қилди Мусулмонлар идораси расмий веб портали.

Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "Тошкент" халқаро аэропортида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

"Валихўжа ўғли Норхўжа" жоме масжиди дастлаб 1962 йилда қурилган. 1991-1992 йилларда Файзиобод маҳалласида яшаган Валихўжа ўғли Норхўжа ҳожининг ташаббуси ҳамда маҳалла аҳли ва фаоллари иштирокида ҳашар йўли билан қайта тикланиб, таъмирланган. 1997 йилда масжидга "Валихўжа ўғли Норхўжа" жоме масжиди номи берилган. 1999 йилдан жоме масжид сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган давр мобайнида масжид биноси эскирганлиги, бугунда таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги туфайли август ойида масжидни қайта қуриш ишлари бошланганди.

© Управление мусульман Узбекистана2 декабря прошла церемония закладки первого кирпича для нового здания мечети "Валихужа угли Норхужа"
2 декабря прошла церемония закладки первого кирпича для нового здания мечети Валихужа угли Норхужа - Sputnik Ўзбекистон
2 декабря прошла церемония закладки первого кирпича для нового здания мечети "Валихужа угли Норхужа"

Жорий йил 2 декабрь куни масжиднинг янгидан қурилиши режалаштирилган биноси учун биринчи ғишт қўйилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, масжид ташаббускорлари ва маҳалла фаоллари қатнашди.

Янгиликлар лентаси
0