ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳрида катталар ўртасидаги кураш бўйича XI жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар берди "Халқ сўзи".
Ўн беш вазн (эркаклар 7, аёллар 8) тоифасида ўтказилган баҳслар якунида ўзбекистонлик спортчилардан Шаҳрам Аҳадов (66 кг.), Давлат Абраев (73 кг.), Камолиддин Расулов (81 кг.), Шуҳратжон Арслонов (90 кг.), Муҳсин Ҳисомиддинова (+100 кг.) ғолибликка эришди.
Хотин-қизлар ўртасида эса Моҳинур Мўминова (48 кг.), Гулнор Сулаймонова (52 кг.), Дилдор Шерметова (57 кг), Кумуш Йўлдошева (78 кг.), Раҳима Йўлдошева (87 кг.) олтин медалларга сазовор бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Илҳом Жўраев, Муҳриддин Қурбонов, Ойсулув Абдумажидова, Омонгул Алланазарова, Моҳинур Пирназарова, Гулмира Исматова, Гавҳар Худойқулова, Мафтуна Эсанова, Малоҳат Рўзиева, Рената Илматова ва Беғам Бойимова совриндорлар сафидан жой олди.