"Олдинга юр доим мағрур" - ўзбек спортчилари ҳақида ажойиб клип яратилди

© UZ24Ташкент встречает олимпийцев
Ташкент встречает олимпийцев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Клип қаҳрамонлари афсонавий теннисчи Ирода Тўлаганова, 23 ёшида Халқаро ҳаваскорлик бокси уюшмаси (АИБА) версияси бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчисига айланган Ҳасанбой Дўсматов ва бугуннинг бошқа машҳур спортчиларидир

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. "Кўк Чой" гуруҳи Ўзбекистон номини бутун дунёга машҳур қилган ва спорт оламида юқори чўққиларни эгаллаган ўзбек спортчилари ҳақида клип суратга олди.

"Клипнинг асосий ғояси ёшлар спортини ҳар бир йигит-қиз ҳаётининг ажралмас қисми сифатида оммалаштириш ва ривожлантиришдан иборат. Ҳар бир инсон чўққиларни забт этиши мумкин, ҳаммаси фақат ўзимизга боғлиқ!", дейилади гуруҳнинг Facebookдаги саҳифасида.

Клип қаҳрамонлари афсонавий теннисчи Ирода Тўлаганова, 23 ёшида Халқаро ҳаваскорлик бокси уюшмаси (АИБА) версияси бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчисига айланган Ҳасанбой Дўсматов ва бугуннинг бошқа машҳур спортчиларидир.

Янгиликлар лентаси
0