Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВыставка "Бал Роботов"
Выставка Бал Роботов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инновациялар вазирлиги яратилиши муносабати билан, олдин ушбу соҳада фаолият юритган бир қатор ташкилотлар фаолияти тугатилади уларнинг штат бирликлари янги вазирликка ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш ҳақида 5264-сонли президент фармонини имзолади.

Инновацион  ривожланиш вазирлиги — илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил қилинди, дейилган қарор матнида.

"Белгилансинки, Вазирликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт", — дейилган қарор матнида.

Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Янги вазирликнинг асосий вазифалари:

мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш;

В цехе сборки завода компании Samsung Electronics - Sputnik Ўзбекистон
Инновация маркази буюртмалар қабул қилишни бошлади

давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш,  давлат бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш; 

ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши, аҳолининг фаровонлиги юксалиши учун фан ва инновация ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш; 

инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, уларнинг янада ривожланишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; 

ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш,

илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; 

табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни, муқобил энергия манбаларини, кенг қўллаш ва фаол жорий этиш; 

соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш комплекс тизимни яратиш;

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фан дастурлари янгидан ишлаб чиқилади

аграр соҳага инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жалб қилиш ва яратиш ва бошқалар.  

Шунингдек қарорда айтилишига кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади; 

Инновация фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади; 

Вазирлик фаолиятига доир бир қатор ҳолатлар:

Инновациялар вазирлиги яратилиши муносабати билан, олдин ушбу соҳада фаолият юритган қуйидаги ташкилотлар 2018 йилнинг 1 январидан тугатилади:

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси; 

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги; 

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекцияси.

Юқорида кўрсатилган тугатилаётган идора ва муассасаларнинг бўшаётган штат бирликлари Вазирликка ўтказилади. 

Фармоннинг тўлиқ матни билан президент расмий сайтида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0