Murad Buildings раҳбари Назаров: ватан ривожланишига ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши шарт

© Foto : Из личного архива Мурада НазароваМурад Назаров
Мурад Назаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Murad Buildings" хусусий девелоперлик компанияси раҳбари Муродхон Назаров Sputnik Ўзбекистон нашрига ватанпарварлик туйғуси, фуқаролик бурч ва келгуси режалари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қарори билан "Murad Buildings" хусусий девелоперлик компанияси раҳбари Муродхон Назаров "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Галина Мельникова - Sputnik Ўзбекистон
Путин Галина Мельниковани орден билан мукофотлади

"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган ёшларга тақдим этилади.

Sputnik Ўзбекистон мухбири Муродхон Назаровни бу мукофот билан табриклаб, у билан келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди.

Ватанпарварлик туйғуси

- Сизни "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланганлигингиз билан муборакбод этамиз.

— Кўкрак нишони шахсан менга берилди, деб қабул қилмайман. Буни кўпроқ ватанпарварлик туйғуси билан яшаб, Ўзбекистон халқи фаровонлиги, юртимиз ривожи, ёшларни етук инсон бўлиб етиб чиқиши учун ҳаракат қилаётган инсонларга нисбатан эътибор ва уларнинг меҳнатини қадрлаш сифатида қабул қиламан. Бу кўкрак нишони кўпчиликники, деб ҳисоблайман.

Бир сўз билан айтганда — бу катта ўзгариш ва катта фахрдир.

- Келгусида қандай режаларингиз бор?

— Келажак ёшларимиз қўлида. Келажакдаги мақсадларимиз ва режаларимиз, шу ҳозиргидай қандай кетаётган бўлсак, бундан буён, албатта бу куч-қувват, бу ғайрат, ғоялар ҳаммаси осмондан, худодан. Нимага деганда, албатта, бу туйғуларга, муқаддас ҳиссиётларга эга бўлган инсон, фақат ўзини эмас, балки атрофидагилар, бошқаларнинг ғами, уларни ривожланишида ҳисса қўшиш иштиёқи катта бўлган инсонларга ўзи худо тўғри йўлни, куч-қувватни беради.

Шунинг учун авваламбор, ҳар доим эсдан чиқармасдан, фақат бизнесни ривожлантириб, шахсий ҳаётни эмас, балки жамият, умуман одамзод муаммоларига ҳар доим эътибор қаратиб, уларни ечимида ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилиб, яшаш керак.

Певец Закиров Фаррух Каримович - Sputnik Ўзбекистон
Фаррух Зокиров Қирғизистоннинг "Достук" ордени билан мукофотланди

Бу қандай бизнес қилишга ёки иш ҳажмига боғлиқ эмас. Ҳар бир инсон бу ўзи катта бахтки — бошқа инсонларга манфаати ёки ёрдами тегса, одам жуда бахтли бўлади. Ёрдамни ёки маслаҳат олган инсондан ташқари, уни бераётган инсон ҳам жуда катта бахтдир.

Шунинг учун бизнесни ривожлантирамиз. Бизнес кетидан қанча иш жойлари яратилади, иқтисодиёт ривожланади. Бунинг натижасида ҳамкорларимизни иш ҳажми ва даромадлари ошади, давлатга солиқлар тушади, юртимиз кўркига кўрк қўшилади. Шунингдек, ривожланиш босқичида тажриба ошади. Тажрибани бошқаларга улашамиз, зарур бўлса йиғилган маблағларимиздан албатта керакли жойларга давлатга ёрдам қилиш мақсадида фуқаролик бурчимиз билан кўмаклашамиз. Ушбу куч бизга келажакда катта-катта мақсадларга эришда асосий туртки, куч бўлишини яхши тушунаман.

"Murad Buildings" асосий ривожланиш сабаблари ва тамойилларидан биттаси ҳам шу албатта масъулиятни бўйнига олиш ва атроф-муҳим, жамият муаммоларини ечимида ўз ҳиссаси борлигини қабул қилиш. Бу билан хоҳ компания бўлсин, хоҳ инсон бўлсин доим олдига кетаверади. Олдимизда катта режаларимиз бор.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти қарори билан "Мард ўғлон" давлат мукофоти таъсис этилди

Буларни мен кўпчиликка айтаб келаман, Ўзбекистон ёшларига, айниқса хорижда юрганларга. Мана Россияга келиб, Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда мастер класс ўтказиб бермоқчимиз. Ёшларни чақираманки, Ўзбекистонда ҳозир янги орзуларни рўёбга чиқариш учун жуда бир ёқимли ижобий шамол эсаяпти. Шунинг учун бундан фойдаланиш керак, фойдаланилмаганлар кейин афсусланади. Хуллас, келажакка нисбатан умидларимиз ва таассуротларимиз катта.

- Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ёшларга катта эътибор берилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон ёшларига қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

— Ёшларга эътибор деганда ҳукумат томонидан кенгашлар, ғоялар билан жуда катта ёрдам берилмоқда. Бундан ташқари, муваффақиятга эришган фуқаролар, тадбиркор бўладими, бирон бир касб эгаси бўладими, фақат давлатга ташлаб қолмасдан, ҳар бир инсон фуқаролик бурчини бажариб ҳаракат қилиб, ўз ҳиссасини қўшиш керак. Бошқаларни тортиши керак, чунки жамият, юрт ривожланса, ҳамманинг имконияти кўпаяди. Олдидаги инсонлар кўтарилса, унинг имкониятлари ҳам кўпаяди.

Атамбаев — Мирзиёеву: я всегда считал вас своим братом - Sputnik Ўзбекистон
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президентини орден билан мукофотлади

Бунинг учун биринчидан, кўпчилик бўлиб ҳаракат қилиш керак. Иккинчидан, давлат ҳаммасини чайнаб, оғзига солиб қўйиши шарт эмас. Чунки озгина қийинчилик бўлсада, одамнинг ўзи интилиши учун тўсқинликлар қолмаса — қизиғи қолмайди. Ҳаётнинг ўзи муаммоларни, қийинчиликларни ечиш, уларни енгиб ўтиш орқали одам улкан ҳузурини кўради. Шунинг учун давлатнинг эътиборининг ўзи катта гап. Таклиф қилинган ғояларни амалга оширишга кўмак бериб туришса бўлди, ҳаммасини қилиш шарт эмас, қолганини фуқаролар ўзлари қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Murad Buildings — Ўзбекистонда кўчмас мулк соҳасида фаол иш олиб борувчи девелоперлик компанияси. Компания фаолиятининг асосий йўналиши — кўп хонадонли уйлар ва тегишли ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олувчи турар жой лойиҳаларини ривожлантириш. Турар жой мажмуалари индивидуал меъморий концепция бўйича қурилади ва турли даромадга эга кенг аудитория учун мўлжалланади.

Янгиликлар лентаси
0