ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Данакер" ордени билан мукофотланди.
Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида стратегик шериклик ва анъанавий дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларидаги назорат ўтказув пунктлари очилди, икки мамлакат чегарадош вилоятлари делегациялари ўзаро ташрифларни амалга оширди ҳамда савдо-иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.