Катта миқдорда мева-сабзавотлар етиштириладиган Ўзбекистонда, куз мавсумида уларни консервация қилиш эҳтиёжи ҳам туғилади. Шу туфайли куз мавсумида шакарга талаб кескин ошади.
Шакарсиз алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, қандолат ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мева сабзавотларни консервация қилишнинг иложи йўқ. Шакардан, фармацевтика саноатида ҳам кенг фойдаланилади.
Россиялик сармоядорлар Ўзбекистон шакар заводи қуришни ният қилган. Бу Ўзбекистондаги учинчи шакар заводи бўлади.
Шакар қандай ишлаб чиқарилиши ҳақида батафсил бизнинг инфографикамизда танишинг.