ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев лавозимидан озод этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан, вазирликнинг янги раҳбари этиб Жамшид Хўжаев тайинланган.
Бундан олдин Хўжаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси биринчи ўринбосари ҳамда Давлат бюджетини тўлдириш инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Ташқи савдо вазирлиги вакили хабарига кўра, Элёр Маждович Президент девонига ишга ўтиш муносабати билан лавозимидан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Элёр Маджидович 1960 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1997 йилдан буён Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий ва Савдо алоқалари соҳаси раҳбари вазифасида ишлаб келган. 2005-2006 ва 2010-2012 йилларда Ташқи ишлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. Мутахассислиги бўйича инженер-геолог. Оилали уч боласи бор.
Элёр Ғаниев Ўзбекистон волейбол Федерацияси президенти.