UZMOBILE бешинчи авлод алоқа тармоғини синовдан ўтказди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий уяли алоқа оператори UZMOBILE Хитойнинг ZTE компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини синовдан ўтказди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий уяли алоқа оператори UZMOBILE  Хитойнинг ZTE компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини синовдан ўтказди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Синов Телекоммуникациялар ривожлантириш марказидаги лабараторияда бўлиб ўтди. ZTE компанияси таклиф қилган синов, бир неча  256QAM технологияси асосида 4 × 4 MIMO антенналари ёрдамида ўтказилди.

Москвада уяли алоқа салони - Sputnik Ўзбекистон
Мегафон 5G алоқа стандартини синовдан ўтказади

Бу Ўзбекистонда бешинчи авлод тармоқларида ўтказилган биринчи синов бўлди. Синовда ахборот узатиш тезлиги 1 Гбит/сек  натижа кўрсатди. Бу бешинчи авлод (5G) тармоқ талабларига жавоб берадиган натижадир.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, айни дамда дунёда бешинчи авлод тармоқларига қўйиладиган аниқ талаблар ёки бешинчи авлод тармоғининг аниқ таърифи мавжуд эмас. Шунга қарамасдан ZTE компанияси дунёнинг 20дан ортиқ мамлакатларида Pre5G, яъни  -дастлабки бешинчи авлод тармоқларини ўрнатган. Ушбу уяли алоқа тармоқларида алоқа тезлиги 4G тармоғидан кўра ўртача 5-6 баравар тез.

Янгиликлар лентаси
0