ТОШКЕНТ, 15 –Sputnik. Россиянинг етакчи алоқа операторларидан бири бўлган "Мегафон", уяли алоқа тизимида ахборотни 4-5 Гигабит тезликда узатиш қобилиятига эга бўлган 5G алоқа стандартини синаб кўради, деб хабар қилмоқда компания матбуот котиби Юлия Дорохина.
Ундан ташқари, “Мегафон” Нижний Новгородда 21 сентябрда бўлиб ўтадиган бизнес-саммитда “буюмлар интернети”, яъни интернетга уланган маиший техника — IoT нинг 5G алоқа тармоғида ишлашини намойиш қилади.
Дорохинанинг сўзларига қараганда, “Мегафон” 2018 йилда Россияда бўлиб ўтиши кутилаётган Футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида 5G уяли алоқа зонасини ишга туширишга ваъда берган.
Ушбу йилнинг июл ойида компанияси ўзининг мавжуд бўлган алоқа тармоқларида 1 Гбит/секунддан ортиқ тезликда ахборот узатишни синаб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро электрон алоқа иттифоқи уяли алоқанинг янги стандартини 2020 йилдан бошлаб киртишни режалаштирган. Янги 5G стандартидаги тармоқларда ахборот узатиш тезлиги кекундига 10 Гбитдан ошади. Бу 4G тармоғига қараганда 30 баравар тез.
Маълумотларга қараганда 5G алоқа тармоғи асосан мавжуд бўлган 4G/LTE алоқа тизими инфратизимидан фойдланади.
“Бу борада 5G тизимини киритиш катта сармоялар талаб қилмайди. Албатта, мавжуд алоқа транспорт тизимини кучайтириш керак бўлади, чунки бугунги кунга қараганда, траффик ҳажми жиддий ўсиши кутилмоқда”, — дейилган хабарда.
5G тизими киритилганидан кейин, траффик ҳажми ўсиши биринчи навбатда IoT-абонентлари, яъни интернетга уланган маиший уй жиҳозлари сони ўсиши билан боғлиқ бўлади. Ушбу “жонсиз абонентларга” сифатли хизмат кўрсатиш – асосий вазифага айланади.