Тўртта вилоят ИИБ тузилмаларида янги бошқармалар ташкил этилади

© AP Photo / Mikhail MetzelУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Ўзбекистондаги асосий туристик марказларидаги меҳмонхоналарда 2017-2020 йилларда Ягона ахборот тизими жорий этилиб, видеокузатув камералари ва огоҳлантирувчи алоқа тизимлари билан таъминланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида айтилади.

Туристы во время экскурсии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича ассоциация ташкил этилади

Қарорга мувофиқ, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилади. Бошқармаларнинг шахсий таркиби лавозимлари танлов асосида юқори малакали, биринчи навбатда, хорижий тилларни биладиган мутахассислар билан таъминланади. Бошқармалар ходимлари учун уларнинг лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.

Бошқармаларнинг бевосита жойларда хавфсиз туризмни таъминлаш вазифаларини бажарадиган ходимлари "Электрон таржимон" дастурий таъминоти ва электрон ахборот тизимлари маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берадиган шахсий планшет компьютерлари билан таъминланади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 96 752 нафар сайёҳларга Ўзбекистонга кириш визалари берилган ҳамда 2016 йилнинг шу даврига нисбатан берилган сайёҳлик визалари 24%га ошган.

Янгиликлар лентаси
0