ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон чегарачилари йирик миқдорда контрабанда ҳолатларига чек қўйишди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, 10 ноябрь куни кеч пайт "Бекобод" ўтиш пунктида чегарачилар томонидан кўп миқдор мобил телефонлар, тамаки маҳсулотлар қўлга олинди.
"Хўжанд-Ховос йўналишидаги юк поезди текширилганда 39 та "Samsung Galaxy J-1", 43 та "Xiaomi redmi 4" мобил телефонлар ҳамда 99 пачка тамаки маҳсулотлар яширилганлиги аниқланди. Аниқланган юкларнинг умумий қиймати 121 миллион сўмдан ошиб кетди", — деди ДЧҲҚҚ вакили.
Ҳозирги вақтда тезкор ходимлар ушб юк эгаларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, 19 ноябрь куни соат тахминан 2:30ларда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Заркент қишлоғи чегара олди яқинида Қирғизистон ҳудудидан дори воситалар ва пойабзалларни республикага олиб киришга уриниш олди олинди. Ҳуқуқбузарлар чегарачиларни кўрган заҳоти юкларни ташлаб, қўшни давлат ҳудудига қочиб кетишди. Ушланган товар моддий бойликларнинг умумий қиймати 45 миллион сўмдан ошиб кетди.