ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун соат 8-40 ларда "Риштон босмахонаси" МЧЖ биносида газ жиҳозидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
Бунинг натижасида 1 киши жабрланган. У ўрта даражада (15%) тана юзаси куйиш жароҳатини олган. Бундан ташқари, чақаш тўлқини зарбаси натижасида ушбу бино яқинида жойлашган умумтаълим мактабнинг 3 нафар ўқувчилари енгил тан жароҳати олишган.
Жароҳатланган фуқаро туман шифохонасига олиб борилган. Биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг, 3 нафар ўқувчи уйига жўнатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Риштон тумани прокуратураси, ИИБ, ёнғин хавфсизлиги ходимлари тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ФВВ фуқаролардан газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.