Қашқадарёда газ ташувчи юк машинаси портлаб кетди

Oбуна бўлиш
Портлаш "Ўзтрансгаз" компаниясига тегишли бўлган автомашина турар жойда содир бўлган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 15 август тунги соат 00:15да автотураржойда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда UzNews хабар қилди.

ИИВнинг маълумотларига кўра, воқеа Қарши-Бешкент автомобил йўлининг 5-километрида юз берган. Техник носозлик туфайли "Ўзтрансгаз" компанияга тегишли бўлган табиий газ ташувчи юк машинаси (газовоз) портлаб кетган.

Портлаш оқибатида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи жабрланган. У тезлик билан шифохонага олиб борилди. Портлаш натижасида ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Республика ФВВ томонидан тўлиқ маълумот бир оздан сўнг вазирликнинг расмий сайтида берилиши ҳақида Sputnik мухбирига маълум қилинди.

Қашқадарё ИИБ ва ҳокимлиги билан боғланиб бўлмади.

Янгиликлар лентаси
0