Рамзан Қодиров истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди

© Sputnik / Алексей НикольскийРамзан Кадыров
Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз эгаллаб турган лавозимини тарк этишга тайёрлигини ва раҳбарлик ишидан чарчаганлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Рамзан Қодиров душанба куни "Россия 1" телеканалида "Амалдаги шахслар Ноила Аскар-зода" кўрсатувида истеъфога чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров: "Чеченистон раҳбари сифатида даврим ўтди"
Хабарга кўра, "Истеъфога чиқишга тайёрмисиз?", деб савол беришганида, Қодиров бу унинг орзуси эканлигини айтган. Чеченистон раҳбари иши жуда оғир ва мураккаблиги ҳақида гапириб, ундан чарчаганлигини қўшимча қилган.

"Қачонлардир мен кабилар керак эди — жанг қилиш, тартиб ўрнатиш учун. Бугун бизда тартиб, ҳурмат ҳукмрон, жамиятда, умуман Россияда ҳамжиҳатлик мавжуд", — деган Қодиров.

Қодиров кўрсатув давомида бир нечта ёрдамчилари борлигини айтиб, "улар Чеченистонни бошқаришга 100 % қодир", дея кафолат берган.

Рамзан Қодиров истеъфога чиқиш тўғрисида биринчи бор гапираётгани йўқ.

2014 йилда у Россия президентидан Чеченистон раҳбарлигидан озод этиб, Донбассга жанг қилишга юборишини сўраганлиги ҳақида гапирган эди. Сал кейинроқ Россия президентининг матбуот-котиби Дмитрий Песков, Кремлга бу сингари мурожаат келиб тушмаганини маълум қилган.

2015 йил "Говорит Москва" радиостанцияси эфирида Қодиров бир неча маротаба истеъфога чиқаришларини сўраганини ва раҳбарлик лавозимини истаган вақтда тарк этишга тайёр эканлиги ҳақида айтган.

2016 йилнинг февралида Чеченистонда ўтган сайловлар олдидан Қодиров бу лавозимга ўз номзодини қўйишни режалаштирмаётганини ва ҳокимиятни ўз жамоасидаги издошига беришга тайёрлигини айтган эди. 2017 йилнинг июл ойида ўзининг Telegramида Қодиров Иерусалимдаги Ал-Акса масжидини қўриқлаш учун раҳбарлик ваколатидан воз кечишга тайёрлиги ҳақида ёзган.

Янгиликлар лентаси
0