Рамзан Қодиров: "Чеченистон раҳбари сифатида даврим ўтди"

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЧеченистон раҳбари Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари ўз номи халқига қарши ишлатилишини хоҳламаслиги учун, мамлакат раҳбарларига мурожаат қилиб, ўз ўрнига бошқа одам топишларини сўрамоқчилигини маълум қилди. Рамзан Қодировнинг сўзларига қараганда, у барча ютуқларга эришиб бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров регион раҳбарлигидаги вақти тугаганлигини, ҳукумат унинг ўрнига бошқа одам топиши кераклигини маълум қилди, РИА Новости хабарига кўра.

"Ҳақиқатни гапираман, мен ишладим ва шу кунгача ўз вазифамни уддалаб келдим. Эндиликда, номимдан халқимга қарши фойдаланмасликлари учун, мамлакат раҳбарлари ўрнимга бошқа одамни топишлари керак, деб ўйлайман. Рост айтяпман – даврим тугади. Жамоамизда муносиб ворислар, жуда яхши мутахассислар бор”, деди Қодиров “НТВ” каналига берган интервьюси давомида.

Эслатиб ўтамиз, бундан сал олдин Рамзан Қодиров республика бошқарувида ўз вазифасини сидқидилдан адо этиб бўлганини, “аммо агар, хизмат қилишда давом эт, деб айтишса, хизматимни давом эттираман”, деб таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0