ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг 40та қамоқхонасида, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, махсус давлат унитар корхоналари ташкил қилинади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу қарор Ўзбекистон Ҳукумати томонидан қабул қилинган. Қамоқхоналарнинг ўзи янги корхоналар ҳомийси бўлади. Янги ташкил қилинаётган корхоналарнинг асосий вазифаси – аҳоли орасида талаб катта бўлган товарлар ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўлади. Ушбу жараён тўлиқ қамоққа олинганларнинг ўз кучи ёрдамида амалга оширилади. Улар билан меҳнат шартномалари тузилади.
Ушбу ташаббусдан яна бир муҳим натижа кутилмоқда – қамоққа олинганлар керакли ҳунарларни ўрганиши, уларда меҳнатга ҳурматли муносабатда бўлиш ҳамда меҳнат натижасига маънавий ва моддий қизиқиш маданияти шакллантириш.
Шунингдек, ҳукумат қамоқхоналарга, ўз фаолиятига хос бўлган меҳнат йўналишни танлаш ҳамда маҳсулот нархини ва турини бозор коньюктурасига қараб мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини беради.
Ундан ташқари, ИИВ қамоқхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг маҳаллий ОАВларда ва интернетда доимий равишда реклама қилиб боради.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда жазо ўташ масканларини ривожлантириш Дастури қабул қилинган эди. Ушбу Дастур доирасида 2022 йилга қадар қамоқхоналардаги ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш учун 33 млрд сўм маблағ ажратилиши ва 1,3 мингта янги иш ўринлари ташкил қилиш кутилмоқда.
Шунингдек, жазо ўташ масканлари 2023 йилнинг 1 январига қадар барча солиқлардан озод қилинган.