ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган "Тозалаш-антитеррор" операцияси жараёнида Қирғизистон Республикасида қидирувда бўлган шахс ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.
Абдураҳмонов ёнидан бир дона ўзининг номига расмийлаштирилган ва бир дона ўзининг сурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари кўрсатилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспорти аниқланган.
Ушбу фуқаро билан олиб борилган суриштирув жараёнида, у сохта паспортни Омск шаҳрида "тайёрлатгани" ва ушбу ҳужжатдан МДҲ давлатларида фойдаланганлиги аниқланган.
ИИББ хабарига кўра, Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган ва ҳозирда уни Қирғизистон Республикасига этап қилиш чоралари кўрилмоқда.