ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор тумани, "Бешқўрғон" маҳалласида "Тозалаш-Антитеррор" тадбири ўтказилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.
ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган ткширув давомида, уларнинг 28 нафари профилактик ҳисобда турувчи, 127 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар эканлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 17 нафар хонадон эгалари ўз хонадонларини ижара шартномасини расмийлаштирмаган ҳолда яшаш учун тақдим этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва қонуний чора кўришлик учун туман Давлат солиқ инспекциясига юборилган.
Шу билан бир қаторда, жами 2 нафар вояга етмаганлар бемақсад, ота-онасининг назоратисиз юрганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳар ИИББ ВЕИХЁКМга жойлаштирилган.