Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

CC BY-SA 2.0 / Republic of Korea / Mirziyoyev_Uzbekistan_President_State_Visit_Korea_03Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати 10 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 60 дан зиёд ҳужжат имзоланди

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳар томонлама самарали бўлди, деб ёзади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея бош вазири билан учрашди

Президентнинг ташрифи давомидаги учрашувларда йирик инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш, иқтисодиёт, энергетика, молия, сармоя, юқори технологиялар каби соҳалардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, гуманитар алоқаларни кенгайтириш, вазирликлар ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир масалалар муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати 10 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 60 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Шундан 4,5 миллиард доллари тўғридан-тўғри инвестициялардир.

Ўзбекистон раҳбари 24 ноябрь куни БМТ собиқ бош котиби, Халқаро Олимпия қўмитасининг этика комиссияси раиси Пан Ги Мунни қабул қилди. Ўзаро мулоқотда Шавкат Мирзиёев Пан Ги Мун БМТ бош котиби лавозимида фаолият юритган даврда Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлигида самарали лойиҳалар амалга оширилганини ёдга олди.

БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун - Sputnik Ўзбекистон
Пан Ги Мун Мирзиёевга Корея билан алоқаларни ривожлантираётгани учун миннатдорлик билдирди

Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва ўзаро ишонч руҳидаги ҳамкорлик алоқалари ривожида янги босқични бошлаб берганини қайд этди.

Ўзбекистоннинг ташаббуслари Марказий Осиёни барқарор ва юксак иқтисодий ривожланган минтақага айлантиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Корея Миллий Ассамблеяси спикери Чон Се Гюн билан учрашди.

Спикер Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик муносабатларни янада мустаҳкамлаш кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Президент Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси фаолияти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Корея пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Президентни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони билан тақдирланди

Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб туриши алоҳида таъкидланди.

Замонавий технологиялар асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, меъморчилик ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Мирзиёев Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Сеул номини бериш таклифини билдирди.

Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳри фахрий фуқароси унвони тантанали топширилди.

Ўзбекистон президенти ташриф давомида Корея бош вазири Ли Нак Ён билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион доллар сармоя йўналтиради

Ўзбекистон раҳбарининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида савдо, ёқилғи-энергетика, кимё, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, тиббиёт, туризм, фан-таълим ва маданият каби кўплаб соҳаларда келишувларга эришилди.

Шавкат Мирзиёев Корея бош вазири Ли Нак Ён билан учрашувда эришилган мазкур келишувларни амалиётга изчил татбиқ этиш, янги истиқболли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти Корея президенти Мун Чже Ин ҳамроҳлигида Сеул шаҳридаги Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди.

Президент музей экспонатлари билан танишди. Маданий-гуманитар соҳаларда давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан келишиб олинди.

Шу билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Корея президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 22-24-ноябр кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Янгиликлар лентаси
0