Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион доллар сармоя йўналтиради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин
Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари музокаралардан сўнг иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор шартномаларни имзолаган

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Жанубий Корея 2018 йилдан бошлаб уч йил давомида Ўзбекистон иқтисодиётига 500 миллион доллар миқдорида сармоя йўналтиради. Бу ҳақда "Yonhab" агентлигига асосланиб "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.

Подписание соглашения между АО Узбекенгилсаноат и правительством республики Корея - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Корея ўртасида қарийб 9 миллиард $лик шартномалар имзоланди

Хабарда айтилишича, Корея президенти Мун Чжэ Ин Марказий Осиёдаги йирик инфратузилма ёки қурилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун Корея Экспорт-Импорт Банки 2 миллиард доллар ажратишини маълум қилган.

Томонлар имзолаган ҳужжатлар орасида мамлакатлар раҳбарларининг қўшма декларацияси ҳам бор.

Декларация иқтисодий ва савдо алоқаларни ривожлантириш, турли тармоқлар, масалан, маданият соҳасидаги алмашинувларни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам ўз ичига олган.

Мирзиёев Мун Чжэ Инни 2018 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошириш учун таклиф қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0