ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Расмий Қобул террорчиликка қарши кураш бўйича Россия Федерацияси ва Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари йиғилишини ўтказишни таклиф қилди, деди журналистларга Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмар. РИА Новости хабари асосида.
Унинг сўзларига кўра, Қобул шунингдек, Афғонистонда ёки Марказий Осиё давлатларининг бирида разведка хизмати раҳбарлари конференциясини ўтказиш таклифи билан чиққан. Конференциядан мақсад бу хизматлар қай тариқа ҳамкорлик қилишлари масаласини муҳокама қилишдан иборат, деди Атмар.
"Жаноб (РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай — таҳр.) Патрушев ва бошқа иштирокчилар бу таклифни қўллаб-қувватладилар. Мен таклифни ёзма тарзда тақдим этаман, улар деталларини муҳокама қилишлари мумкин бўлиши учун, шунга келишиб олдик. Ҳозирча бу иш бошланғич поғонада турибди. Лекин Афғонистон бундай ҳамкорликка тайёр", — деб таъкидлади у.
"Биз Марказий Осиё ва Россиядаги ҳамкорларимизга террорчилар фаолияти: улар аъзоликка қандай қабул қилишлари ва террорчилик актларини қай тарзда амалга оширишлари ҳақида фавқулодда муҳим маълумотни тақдим этдик", — деб таъкилади дипломат.