ШҲТ: Яқин Шарқ ва Афғонистондаги террорчи жангарилар ҳужум қилишга тайёр

© Sputnik / Болат ШайхиновФлаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Террорчилар жиддий талофатлар кўрганлигига қарамасдан ҳамон ўзининг жанговар кучини сақлаб қолмоқда. Террорчилар мамлакат ичида ва унинг ташқарисида мувофиқлаштирилган ҳужумларни уюштиришга тайёр", — деди ШҲТ минтақавий аксил террорчилик тузилмаси директор ўринбосари Ахат Мукашев.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Яқин Шарқ ва Афғонистондаги террорчилик гуруҳлари жиддий талофатлар кўришига қарамасдан ҳамон ўзининг жанговар кучини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган йиғилишда ШҲТ минтақавий аксил террорчилик тузилмаси ижроия қўмитасининг директор мовуни Ахат Мукашев маълум қилди.

Денежные купюры России и США - Sputnik Ўзбекистон
Терроризмга алоқадор 150 нафар Марказий осиёликларнинг маблағлари музлатиб қўйилди

Бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг 12-чи йиғилиши ўз иш фаолиятини бошлади.

Йиғилишда сўзга чиққан Мукашев "ШҲТ минтақавий аксил террорчилик тузилмаси Яқин Шарқ ва Афғонистондаги террорчилик уюшмалари дунё мамлакатлари хавфсизлигига ҳамон таҳдид солаётганлиги ҳақида халқаро экспертларининг фикрларига қўшилади", — деб таъкидлади.

"Террорчилар жиддий талофатлар кўрганлигига қарамасдан ҳамон ўзининг жанговар кучини сақлаб қолмоқда. Террорчилар мамлакат ичида ва унинг ташқарисида мувофиқлаштирилган ҳужумларни уюштиришга тайёр", — деди минтақавий аксил террорчилик тузилмаси директор ўринбосари.

"Афғонистонда, айниқса унинг шимолий туманларида террорчи тузилмаларининг одам сони кўпайиши ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига жиддий таҳдид қилмоқда", — деб таъкидлади Мукашев.

Унинг фикрига кўра, бу шароитларда янги таҳдидларга қарши курашиш бўйича ШҲТнинг ваколатли идораларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш — ШҲТ Минтақавий аксил террорчилик тузилмаси фаолиятининг асосини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ- халқаро ташкилот бўлиб, 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган. 2016 йил июнь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммитда ШҲТга Хиндистон ва Покистон қабул қилиниши тўғрисида меморандумлар имзоланган. Остона шаҳрида ўтказилаётган саммитда бу икки давлат ШҲТнинг тўлақонли аъзоларига айланган. ШҲТ аксил террорчилик минтақавий тузилмаси бош қароргоҳи Тошкент шаҳрида жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0