Уч опа-сингил фармацевт хатоси туфайли ҳалок бўлган - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими

© flickr.comВрач скорой помощи
Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, қизларга "Вермокс" номли паразитларга қарши дори буюрилган. Аммо, дорихона ходими шифокор ёзувига тушунмай, юракка алоқадор хасталикларда қабул қилинувчи "Верапамил" дори воситасини берган

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Суд-тиббий экспертизасининг Тошкентда тўсатдан ўлган 3 нафар вояга етмаган қизлар ўлимининг натижалари маълум бўлди.

Тошкентда уч опа-сингил заҳарланиб вафот этди
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни бир оиланинг 3 нафар қизлари Тошкентда оламдан ўтган эди. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.

Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, қизлар дори воситаларини нотўғри қабул қилганликлари учун оламдан ўтишган. Бу ҳақда UzNews.uz мухбирига экспертиза ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтидаги тегишли манбаа хабар берди.

Маълум бўлишича, қизларга "Вермокс" номли паразитларга қарши дори буюрилган. Аммо, дорихона ходими шифокор ёзувига тушунмай, юракка алоқадор хасталикларда қабул қилинувчи "Верапамил" дори воситасини берган.

Дори воситасини қабул қилиш натижасида, қизларда кардиоген шок ҳолати юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 4-қисми "а" банди билан жиноий иш қўзғатган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0