ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев вақтинчалик яшаш ҳуқунини берувчи рухсатномани олиш мақсадида бериладиган янги виза жорий этилиши тўғрисида қарорни имзолади. Ҳужжат тўлиқ матни ҳукумат сайтида берилган.
"Оддий кириш визаси Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномасини олиш учун хорижий фуқарога тўрт ой муддатгача берилади. Россия дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари томонидан ИИВ ҳудудий органининг хорижий фуқарога берилган вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида кириш визаси расмийлаштирилади. Бундай кириш визаси бир марталик бўлади", — дейилган хабарда.
Ушбу қарор Россияда вақтинча яшаш ҳуқуқни олган ва кириш визаси талаб қилинадиган хорижий фуқаролар учун амал қилади.