Москвада меҳнат муҳожирларига патент тайёр бўлганлигини робот маълум қилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Москвада меҳнат муҳожирларига патент тайёр бўлиши ҳақида виртуал оператор — робот орқали ахборот берилади. Бу ҳақда Кўп тармоқли миграция маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирда робот бир ойда 30 мингдан ортиқ қўнғироқларни қабул қилди.

"Робот қўнғироқ қилган шахснинг саволини автоматик тарзда аниқлаб, мустақил равишда жавоб беради ёки тегишли соҳа мутахассисига улайди", — дейилган хабарда.

Патентни тайёр бўлганлигини аниқлаш учун виртуал операторга топширилган аризанинг рақамини айтиш керак. Шундан кейин робот ҳужжат қайси босқичида эканлигини айтади.

Янгиликлар лентаси
0