ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Корея кимё технология тадқиқот институти ва "Ўзкимёсаноат" биргаликда кимё соҳасида иш олиб борувчи илмий тадқиқот марказини ташкил қилишади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Бугун марказни ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик битимини имзолаш режалаштирилган.
"Марказ "ТНИИХТ" ДУ корхонаси ва "Узкимёсаноатлойиха" жамият базасида ташкил қилинади. Марказ 4та асосий йўналиш бўйича иш олиб боради", — дея изоҳ берилди Ўзбекистон президентининг Кореяга расмий ташрифини ёритиш матбуот маркази томонидан.
Марказда нефткимё, кимёгаз, биокимё, фармацевтика бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади.
Марказ мутахассислари лойиҳалаштириш, замонавий дастурларни татбиқ қилиш билан шуғулланишади.
Бундан ташқари, марказда замонавий жиҳозлар билан таъминланган диагностик марказ ва физика-кимё лаборатория ташкил қилинади.
KRICT раҳбарияти 2018 йилда 3 нафар ўзбекистонлик мутахассис ўқишга қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Битирувчилар ушбу тадқиқот марказда иш фаолиятини олиб борадилар.