ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Водий минтақасини ишончли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан Тўрақўрғон иссиғлик электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда, деди чоршанба куни ўтказилган матбуот-анжумани давомида "Ўзбекэнерго" АЖ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Феруз Қурбонов.
Қурбоновга кўра, "Ўзбекэнерго" 2017 йилда умумий қиймати 368, 14 млн доллар бўлган 21 та йирик инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда. Инвестициявий дастурга сарфланадиган маблағларнинг 94,4 млн доллари тижорат банк кредитлари, 48 млн доллари Ривожланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳамда 137,6 млн "Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.
Қурбонов шунингдек, электр қувватларини реконструкция қилиш мақсадида 7та йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилаётганини, бу лойиҳа амалга оширилгандан кейин компаниянинг умумий қуввати 2141 мегаваттга ошишини қўшимча қилди.