Марказий Осиё ҳудуди сув ҳамкорлиги бўлмагани туфайли 4,5 млрд $ йўқотмоқда

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишГЭС
ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экологларнинг фикрига кўра, айни дамда ҳудуддаги мамлакатлар шундай нуқтага етган-ки, ушбу соҳада ўзаро суҳбат олиб борилмаса ва ҳамкорлик қилинмаса бу – барчага қимматга тушади.

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро сув ҳамкорлиги шартномаси бўлмагани туфайли ҳар йили 4,5 млрд $ зарар кўрмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўрта Осиё мамлакатлари Берлинда сув манбаалари муаммосини муҳокама қиладилар

Ушбу фикр Олма-Отада бўлиб ўтган, Марказий Осиё сув ресурслари муаммоларига бағишланган халқаро анжуманда,  МОҲЭМ директори Искандар Абдуллаев томонидан билдирилди. 

“Чегаралар узра ўтган сув ресурсларини бошқариш борасида тизимли ҳамкорлик қилинмаса, ушбу ҳудудда сув ресурслари учун жиддий рақобат пайдо бўлади. Биз, ҳамкорларимиз билан биргаликда, кичик дарёларда иш олиб бормоқдамиз, ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини қўллаб қувватламоқдамиз ва ушбу масалалар ҳал қилинишини барча воситалар ёрдамида тарғиб қилмоқдамиз”, — деди Абдуллаев.

Экологнинг фикрига кўра, айни дамда ҳудуддаги мамлакатлар шундай нуқтага етган-ки, ушбу соҳада ўзаро суҳбат олиб борилмаса ва ҳамкорлик қилинмаса бу – барчага қимматга тушади.

“Табиат ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланмаслик – қимматга тушади ва иқтисодий жиҳатдан мутлақ ўзини оқламайди. Ҳамкорлик бўлмагани туфайли ҳудуддаги йўқотишлар камида 4,5 млрд $ ни ташкил қилади”, — деди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, ушбу йўқотишлар қишлоқ хўжалиги, электр энергияси ҳамда халқаро молия ресурсларини олиш соҳаларида юз бермоқда.

Искандар Абдуллаевнинг фикрига кўра, ушбу соҳада муваффақиятга эришишнинг ягона услуби, бу – мамлакатлар орасида ўзаро суҳбат олиб бориш, ҳамкорлик ўрнатишдир.

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика ресурслари масалаларини муҳокама қилди

“Биз бир нарсани яхши тушунишимиз керак – сув масаласи бу фақат  техник, режалаштириш ёки бўлиш ёки гидротехник иншоотлар қуриш масаласи эмас. Бу сиёсий масала ҳам, бу қонунчилик борасида ҳамкорлик қилиш масаласи, бу — ушбу соҳага қарорлар қабул қиладиган раҳбарларни жалб қилиш масаласи ҳам. Техник мутахассислар ҳамкорликка аллақачон тайёр, лекин сиёсий ирода бўлмаса буни амалга ошириб бўлмайди”, — деди Абдуллаев.   

Мутахассис хабарига кўра, унинг бошқарувида бўлган Марказий Осиё Ҳудуди Экологик маркази (МОҲЭМ) ушбу борада охирги йиллар давомида бир неча анжуманлар ўтказди, ушбу соҳада дунёнинг илғор мамлакатлари тажрибасини ўрганди ва ҳудуддаги мамлакатлар орасида ўзаро ишончни оширишга қаратилган тадбирлар ўтказди.

 

Янгиликлар лентаси
0