Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика ресурслари масалаларини муҳокама қилди

© president.tjРоғун ГЭСи қурилиши
Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда минтақада сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ўзбек-тожик муносабатлари юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзодани қабул қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасида сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари борасида ўзбек-тожик муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.

Эмомали Раҳмон ГЭС қурилишида - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қачон иш бошлашини айтди

Эслатиб ўтамиз, ноябр бошида Тожикистон Вахш дарёси ўзанини буриш учун тўғон қуришни бошлади. Роғун ГЭСи қурилиши бошланиши муносабати билан дарё ўзанини буришга тўғри келди.

Душанбенинг фикрича, мазкур ГЭС қурилиши мамлакатдаги электр муаммосини ҳал қилади. Бироқ Роғун ГЭСининг қурилиши гидролог ва сейсмолог мутахассисларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Янгиликлар лентаси
0