ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимида Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда юқори натижали дори-дармонларни ишлаб чиқаришга келишилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Корея Республикасига давлат ташрифини ёритиш бўйича махсус матбуот маркази хабар берди.
Шартномалар доирасида Ўзбекистонга бу йўналишда 25 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тўғридан тўғри инвестиция қилинади.
"Dalim BioTech", "Yuhan Corporation" ва "Erae" каби йирик компаниялар билан битимлар тузилди.
Томонлар инвестицион лойиҳаларнинг тезкор амалга оширилиши бўйича келишувга эришди. Ўзбекистон Республикасида яратилган 7 та янги, эркин фармацевтик зоналарга алоҳида эътибор қаратилди.
Корея компаниялари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш ва инвестиция маблағларини кўпайтириш борасида аниқ хулосага келганликларини айтиб ўтишди.