ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker ва янгиланган Chevrolet Cobalt автомобиллари серияли равишда ишлаб чиқарила бошланади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу келишувга Ўзбекистон давлат раҳбарининг Жанубий Кореяга бўлган ташрифи давомида эришилди.
“Шартнома доирасида кичик кроссовер Chevrolet Trackerнинг янги авлодини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди. Янги автомобил 1,8 литр ҳажмга ва 140 от кучига эга бўлган двигател билан жиҳозланган бўлиб, 100 км масофани босиб ўтиш учун 8,1 литр ёнилғи харажат қилади. Янги автомобилни ишлаб чиқариш тўлий жараён бўйича: кузов деталларини қолипдан чиқариш, пайвандлаш, бўяш ва жамлашорқали амалга оширилади. Автомобилни локализация қилиш даражаси 50%дан ошиши кутилмоқда”, — дейилган матбуот маркази хабарида.
Ушбу шартнома Chevrolet Cobalt автомобилини янгилашни ҳам назарда тутган. Бу ички ва ташқи бозорда ушбу автомобилга бўлган қизиқишни орттириши керак. Ишлаб чиқариш Асакадаги заводда 2019 йилда йўлга қўйилади.
Ундан ташқари ташриф давомида “Ўзавтосаноат” ва DK Group орасида мотоцикллар ва уч ғилдиракли техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида шартнома имзоланди. Ушбу мотоцикл ва мотороллерлар узоқ ва еиб бориш қийин бўлган ҳудудларда яшаётган аҳоли эҳтиёжларини қондириши керак. Бундай техника ёрдамида кичик ҳажмдаги юкларни ҳам ташиш мумкин бўлади.
Президент ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ва Корея корхоналари орасида умумий қиймати 189,9 миллион доллар бўлган еттита шартнома имзоланди. Шунингдек, бошқа савдо ваиқтисодий соҳаларда 614 миллион долларлик шартномалар имзоланди.