Муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар грант асосида ўқишга қабул қилинади - Қуронбоев

© Подробно.UZПредседатель Центрального совета Союза молодежи Кахрамон Куранбаев
Председатель Центрального совета Союза молодежи Кахрамон Куранбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга киради

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг "Фейсбук" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир Қарорни имзолагани ҳақида хабар берди.

"2017 йил 17 ноябрда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир Қарорни имзоладилар.

Унга асосан:

Молодежь - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар иттифоқининг фидойи аъзолари тавсиянома асосида ўқишга киришлари мумкин
1. Ҳар бир ҳарбий қисмда ёшлар ҳимоячи — бошланғич ташкилот етакчиси сайланади.

2. Ҳарбийлар Иттифоқ тавсияси билан уй-жой билан таъминланади.

3. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга киради.

4. Иттифоқ тавсияси билан Темурбеклар мактаби битирувчилари Қуролли кучлар тизимидаги олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга қабул қилинади", дейилади хабарда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги қарорига мувофиқ, иттифоқ тизимидаги сардорлар, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчилари, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидоий ёшлар тавсиянома асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига имтиҳонсиз қабул қилинадиган  э.

Янгиликлар лентаси
0